• 11 966 сўм
    -46.79
  • 13 437 сўм
    -29.72
  • 146 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 966 сўм
    -46.79
  • 13 437 сўм
    -29.72
  • 146 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 21:38

Тошкентда Лутфий кўчасида автобус йўлакларига чиқишни назорат қилувчи камералар ўрнатилди

Чилонзор туманидаги Лутфий кўчасининг 2,4 км узунликдаги қисмида автобус ва велосипед йўлакларига қоидабузарлик билан чиққан ҳайдовчиларни аниқловчи камералар ишга туширилди. Қоидабузарликлар учун камералар қайдлари асосида жарима расмийлаштирилади.

43
0
Видеодан кадр

Тошкент шаҳрида яна бир ҳудудда «А» йўлаклари ҳаракатини назорат қилувчи камералар ўрнатилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази хабар берди.

Лутфий кўчасининг Чилонзор тумани ҳудудидан ўтувчи 2,4 км узунликдаги қисмида ЙҲҚ бузилишларини аниқлаш ва қайд этишга мўлжалланган камералар фойдаланишга топширилди.

Кўчанинг қатнов қисми ўнг томонида жамоат транспорти учун махсус «А» йўлаги, шунингдек, велосипедлар, электросамокатлар ва бошқа индивидуал ҳаракатланиш воситалари учун алоҳида йўлаклар ташкил этилган.

Камералар ушбу йўлакларда бошқа транспорт воситаларининг қоидабузарлик билан ҳаракатланиши, тўхташи ва тўхтаб туриш ҳолатларини қайд этади. Аниқланган қоидабузарликлар бўйича жарималар расмийлаштирилади.

Ҳайдовчилардан йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилиш, жамоат транспорти, велосипедчилар ҳамда индивидуал ҳаракатланиш воситалари учун ажратилган йўлакларни тўсиб қўймаслик сўралди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона йўли кўчасининг икки йўналишдаги жами 6 км узунликдаги қисмида ҳам шундай камералар ўрнатилган эди.

43
0

Изоҳ