• 11 966 сўм
    -46.79
  • 13 437 сўм
    -29.72
  • 146 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 966 сўм
    -46.79
  • 13 437 сўм
    -29.72
  • 146 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 21:34

Ўзбекистонда педагоглар ва ўқувчилар мажбурий психологик диагностикадан ўтказилади

Педагоглар ва ўқувчилар ҳар ўқув йилида камида бир марта психологик диагностикадан ўтказилади. Натижаларга кўра, улар учта гуруҳга ажратилади, психологик ёрдамга муҳтож шахсларга психолог ёки ментор бириктирилади.

39
0
uznews.uz

Президент қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда таълим ташкилотларининг барча педагоглари, тарбиячилари, ўқувчилари, тарбияланувчилари ва талабалари мақсадли психологик диагностикадан ўтказилади. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Тизим икки босқичда жорий этилади:

  • 2026/2027 ўқув йилидан — мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларида;
  • 2027/2028 ўқув йилидан — ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида.

Психологик диагностика Психология илмий-тадқиқот институти томонидан махсус электрон платформа орқали амалга оширилади. Бунда шахсий маълумотлар ва диагностика давомида олинган ахборотнинг махфийлиги таъминланади.

Диагностика натижалари сунъий интеллект технологиялари ёрдамида таҳлил қилинади. Унга кўра, педагоглар ва таълим олувчилар қуйидаги учта гуруҳга ажратилади:

  1. Психологик жиҳатдан барқарор шахслар.
  2. Психологик ёрдамга муҳтож шахслар.
  3. Фаол психологик ёрдамга муҳтож шахслар.

Иккинчи гуруҳга киритилган шахсларга таълим ташкилотининг психологи, учинчи гуруҳдагиларга эса психолог-ментор бириктирилади.

Бундан ташқари, Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг Ўқув-илмий психология маркази негизида Психология илмий-тадқиқот институти ташкил этилади. У Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда олий таълим тизимидаги тегишли ваколатли орган — Фан ва таълим вазирлиги бўйсунувига ўтказилади.

2027 йил 1 январдан институтда учта лаборатория фаолияти йўлга қўйилади:

  • рақамли психология ва сунъий интеллект лабораторияси;
  • таълим психологияси ва психологик хизмат лабораторияси;
  • психологик саломатлик ва профилактика лабораторияси.
39
0

Изоҳ