• 11 966 сўм
    -46.79
  • 13 437 сўм
    -29.72
  • 146 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 966 сўм
    -46.79
  • 13 437 сўм
    -29.72
  • 146 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 21:34

Тошкентда илк бор Янги Тошкент макети оммага намойиш этилади

26 октябрдан 1 ноябрга қадар пойтахтда Tashkent Design Week 2026 халқаро дизайн ҳафталиги бўлиб ўтади. Унда илк бор Янги Тошкент макети тақдим этилади, шаҳар муҳитининг келажаги муҳокама қилинади ва маҳаллий ҳамда хорижий дизайнерларнинг ишлари намойиш этилади.

50
0
Фонд

2026 йил 26 октябрдан 1 ноябрга қадар Тошкентда архитекторлар, дизайнерлар, урбанистлар, бизнес вакиллари ҳамда креатив саноат соҳаси мутахассисларини бирлаштирувчи Tashkent Design Week халқаро платформаси ўтказилади. Бу ҳақда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси UzNews.uz'га маълум қилди.

Ҳафталикнинг асосий мавзуси Янги Тошкентни ривожлантириш ва замонавий шаҳарни шакллантиришда дизайннинг ўрнидан иборат бўлади.

Дастур икки асосий йўналишни қамраб олади. Биринчиси — янги шаҳар муҳитини лойиҳалаш, иккинчиси эса буюмлар ва мебел дизайнидан тортиб, жамоат жойлари, кўчалар муҳити ҳамда шаҳарларнинг ягона дизайн-кодларигача бўлган йўналишлардаги халқаро тажрибани ўрганиш.

Муҳокамаларда барқарор ривожланиш, шаҳарнинг ўзига хос қиёфаси, дизайн таълими, бизнес, архитектура ва жамоатчилик манфаатлари ўртасидаги ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратилади.

Шунингдек, маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида очиқ мунозаралар, тақдимотлар, буюмлар дизайни кўргазмаси, талабаларнинг архитектура лойиҳалари ҳамда шаҳарнинг турли ҳудудларида махсус тадбирлар ташкил этилади.

Ҳафталикнинг асосий воқеаларидан бири — Янги Тошкент макетининг илк бор оммага тақдим этилишидир. Экспозиция Tashkent City Mall савдо маркази атриумида намойиш этилади. Унинг махсус саҳнавий безаги Koç Construction томонидан ишлаб чиқилган.

Жамғарма таъкидлашича, макет тақдимоти замонавий шаҳар қандай бўлиши ва уни шакллантиришда қайси тамойилларга таяниш кераклиги ҳақидаги профессионал мулоқот учун асос бўлади. Муҳокамаларда иқлим шароитига мослаштирилган архитектура, маҳаллий материаллардан фойдаланиш, маданий контекст ҳамда шаҳарни кенг кўламда ўзгартириш билан кундалик ҳаёт сифатини таъминлаш ўртасидаги мувозанат масалалари кўриб чиқилади.

Панел муҳокамалари ва тақдимотлар 27–29 октябрь кунлари Tashkent City Mall ҳудудида махсус ташкил этилган Design Atrium майдонида ўтказилади. Тадбирнинг таълим соҳасидаги ҳамкори — Central Asian University (CAU).

Дастурда Ўзбекистон Миллий музейининг архитектура концепцияси устида ишлаётган, машҳур япон меъмори Тадао Андо лойиҳаси билан боғлиқ ATELIER BRÜCKNER архитектура ва дизайн бюроси раҳбари, Янги Тошкент лойиҳасининг етакчи дизайнери ҳамда халқаро архитектура ва технология компанияси Cross Works вакили иштирок этиши кутилмоқда. У янги шаҳарнинг бош режаси устида олиб борилаётган ишлар ҳақида тақдимот қилади.

Муҳокамаларда, шунингдек, «Янги Тошкент» дирекцияси раҳбарининг маслаҳатчиси, ARC Architects меъмори, SAD Studio асосчиси, Lyudi Architects архитектура бюроси ва бошқа мутахассислар қатнашади.

Буюмлар кўргазмасида маҳаллий ва халқаро дизайнерларнинг мебель, интерьер буюмлари ва бошқа ижодий ишлари намойиш этилади. Экспозицияда анъанавий ҳунармандчилик усуллари ва материалларига замонавий ёндашувлар акс эттирилади.

Кўргазмадан J-Kim бренди асосчиси Женя Кимнинг экспериментал стули, испаниялик дизайнер Мариви Бомбареллининг мебели ҳамда халқаро Design 49 студияси вакили Игорь Липкиннинг столлари ўрин олади.

Маълумот учун, Tashkent Design Week'нинг биринчи мавсуми 1 мингдан ортиқ ташриф буюрувчини бирлаштирган. Унда 30 дан зиёд тадбир, 20 та тақдимот ва 41 нафар спикер иштирок этган. Тадбирлар шаҳарнинг 20 дан ортиқ майдонида ўтказилган, лойиҳанинг рақамли қамрови эса 6 миллион кишидан ошган.

50
0

Изоҳ