• 11 966 сўм
    -46.79
  • 13 437 сўм
    -29.72
  • 146 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 966 сўм
    -46.79
  • 13 437 сўм
    -29.72
  • 146 сўм
    0.63
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 21:29

ЮНЕСКО Ўзбекистон Президенти ташаббусини бир овоздан маъқуллади

ЮНЕСКО Ижроия кенгаши маданий меросни асраш чораларини глобаллашув ва иқлим ўзгариши шароитида такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон ташаббусини бир овоздан маъқуллади. Ҳужжатда 2027 йилда Хива шаҳрида халқаро симпозиум ўтказиш ҳам назарда тутилган.

38
0

20 октябрь куни Парижда ЮНЕСКО Ижроия кенгашининг 225-сессияси доирасида Ўзбекистон томонидан таклиф этилган «Глобаллашув ва иқлим ўзгариши шароитида маданий меросни асраш чоралари самарадорлигини ошириш» тўғрисидаги қарор лойиҳаси бир овоздан маъқулланди.

Мазкур ташаббусни Президент Шавкат Мирзиёев 2025 йил 30 октябрь куни Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси очилиш маросимида илгари сурган эди.

Қарор моддий ва номоддий маданий меросни иқлим ўзгариши, табиий офатлар, жадал урбанизация ҳамда ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар каби замонавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш борасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Ҳужжатда ЮНЕСКОга аъзо давлатлар, халқаро ташкилотлар ва илмий ҳамжамият ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, хавфларни олдиндан аниқлаш ва бошқариш механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, маданий меросни асраш бўйича илғор тажриба ва амалий усуллар алмашинувини ривожлантириш кўзда тутилган.

Қарорнинг муҳим бандларидан бири — 2027 йилда Хива шаҳрида ЮНЕСКО ҳамкорлигида глобаллашув ва иқлим ўзгариши шароитида маданий меросни асраш масалаларига бағишланган халқаро симпозиум ўтказиш ташаббусининг маъқулланганидир.

Тадбирда дунёнинг турли минтақаларидан етакчи халқаро экспертлар, илмий-тадқиқот муассасалари ва соҳавий ташкилотлар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Симпозиумда маданий мероснинг замонавий таҳдидларга чидамлилигини ошириш, инновацион технологияларни қўллаш, анъанавий билимларни сақлаш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига эътибор қаратилади. Тадбир якунида маданий меросни муҳофаза қилиш ёндашувларини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Ўзбекистон ташаббуси халқаро миқёсда кенг қўллаб-қувватланди. Қарор лойиҳасига ЮНЕСКОга аъзо 54 та давлат ҳаммуаллифлик қилди.

Муҳокамалар давомида давлатлар вакиллари ташаббуснинг ўз вақтида илгари сурилгани, долзарблиги ва ЮНЕСКО устувор йўналишларига мувофиқлигини таъкидлаб, уни қўллаб-қувватладилар. Маданий меросга нисбатан кучайиб бораётган таҳдидларга қарши курашиш учун халқаро саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги алоҳида қайд этилди.

Хивада 2027 йилда халқаро симпозиумнинг ўтказилиши ушбу ташаббусни амалга оширишдаги муҳим амалий қадам бўлиб, Ўзбекистоннинг инсоният маданий меросини асраш борасидаги халқаро мулоқотдаги ролини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

38
0

Изоҳ