• 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 13:37

Ўзбекистон «Артемида» халқаро космик келишувларига қўшилди

Ўзбекистон Ой, Марс ва бошқа осмон жисмларини тинч мақсадларда тадқиқ қилиш тамойилларини белгиловчи «Артемида» келишувларини имзолади. Мамлакат ушбу халқаро ташаббусга қўшилган 77-давлат бўлди.

70
0
prezident.uz

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва АҚШ Давлат котиби Марко Рубио икки томонлама музокаралар якунлари бўйича «Артемида» келишувларини имзолади. Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

Келишув Ой, Марс, кометалар ва астероидларни тинч мақсадларда тадқиқ қилиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича халқаро ҳамкорлик тамойилларини белгилайди.

Бахтиёр Саидовнинг таъкидлашича, ҳужжат Ўзбекистон учун NASA ва келишувга қўшилган бошқа давлатларнинг космик агентликлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, миллий кадрларни тайёрлаш ва космик технологияларни трансфер қилиш бўйича янги имкониятлар очади.

Ўзбекистон келишувларни имзолаган 77-давлат бўлди.

Маълумот учун: «Артемида» келишувлари (Artemis Accords) — Ой, Марс, кометалар, астероидлар ва бошқа осмон жисмларини тинч мақсадларда фуқаролик доирасида тадқиқ қилиш ва улардан фойдаланишга оид халқаро тамойиллар мажмуаси. Ташаббус NASA ва АҚШ Давлат департаменти томонидан ишлаб чиқилган ҳамда 2020 йилда тақдим этилган. Дастлаб ҳужжатни АҚШ, Буюк Британия, Япония, Канада ва Бирлашган Араб Амирликлари каби саккизта давлат имзолаган.

70
0

Изоҳ