• 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 12 056 сўм
    44.25
  • 13 573 сўм
    109.87
  • 144 сўм
    0.99
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 09:44

Ўзбекистон аҳолиси 39,5 миллион кишидан ошди

Йил давомида аҳоли сони 692,2 минг кишига кўпайди. Энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида, энг ками эса Сирдарё вилоятига тўғри келмоқда.

105
0
uznews.uz

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 39 535 225 кишига етди. Бунда аҳолини рўйхатга олиш натижалари ҳам ҳисобга олинган.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан аҳоли сони 692,2 минг кишига ёки 1,8 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида аҳоли сони

Доимий аҳоли сони бўйича Самарқанд вилояти 4,46 миллион киши билан биринчи ўринда турибди. Кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 4,29 миллион ва Тошкент вилояти — 3,79 миллион киши билан қайд этилган.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткичлар қуйидагича:

  • Самарқанд вилояти — 4 462 783 киши;
  • Фарғона вилояти — 4 293 001 киши;
  • Тошкент вилояти — 3 799 043 киши;
  • Қашқадарё вилояти — 3 746 228 киши;
  • Андижон вилояти — 3 574 464 киши;
  • Тошкент шаҳри — 3 278 512 киши;
  • Наманган вилояти — 3 190 767 киши;
  • Сурхондарё вилояти — 3 030 030 киши;
  • Қорақалпоғистон Республикаси — 2 166 044 киши;
  • Хоразм вилояти — 2 162 068 киши;
  • Бухоро вилояти — 2 125 129 киши;
  • Жиззах вилояти — 1 545 176 киши;
  • Навоий вилояти — 1 196 559 киши;
  • Сирдарё вилояти — 965 421 киши.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, аҳоли сони энг кам ҳудуд Сирдарё вилояти бўлиб, у ерда 965,4 минг киши истиқомат қилади.

105
0

Изоҳ