• 11 913 сўм
    14.26
  • 13 329 сўм
    30.24
  • 142 сўм
    0.86
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 913 сўм
    14.26
  • 13 329 сўм
    30.24
  • 142 сўм
    0.86
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 19:26

Сурхондарёда машҳур полвонни фарзандлари кўз ўнгида ўлдирган эркак 19 йилга қамалди

Жиноят марҳумнинг икки ўғли кўз ўнгида миллий кураш мусобақасидан кейин содир этилган. Судланувчига 19 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.

45
0
uznews.uz

Сурхондарё вилоятида ҳудуднинг машҳур полвонларидан бири Низомиддин Чўтбоевни ўлдирган эркакка нисбатан суд ҳукми чиқарилди. Ҳодиса жорий йилнинг 9 май куни миллий кураш мусобақасидан кейин содир бўлган. Бу ҳақда UzNews.uz хабар берди.

Иш материалларига кўра, воқеа куни муқаддам судланган 29 ёшли Д. Ж. укаси Б. Ж. иштирок этаётган мусобақага келган. Кураш баҳсларидан бирида унинг укаси Низомиддин Чўтбоевнинг ўғлига мағлуб бўлган.

Шундан сўнг Д. Ж. таксида уйига қайтмоқчи бўлган. Бироқ ҳайдовчи унга отаси билан Низомиддин Чўтбоев ўртасида жанжал чиққанини айтган. Отасидан хавотирланган эркак стадионга қайтиб келган.

У яқин атрофдаги озиқ-овқат дўконига кириб, ўзини ҳимоя қилиш учун пичоқ олган. Бироқ спортчини кўрганидан кейин унга ташланиб, бир неча марта пичоқ урган.

Судда Д. Ж. қаттиқ ғазаблангани сабабли неча марта зарба берганини аниқ эслай олмаслигини айтган. Унинг таъкидлашича, воқеа вақтида ҳеч ким уларга яқинлаша олмаган. Жумладан, марҳумнинг икки нафар фарзанди ҳам содир бўлаётган воқеадан тахминан икки метр масофада турган, аммо қўрққанидан яқинлаша олмаган.

Ҳужумдан кейин Д. Ж. воқеа жойидан қочиб кетган.

Суд мажлисида у қилмишидан чин дилдан пушаймонлигини билдириб, енгиллик беришни сўраган.

Суд Д. Ж.ни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж» ва «л» бандларида назарда тутилган, ўта шафқатсизлик ва безорилик оқибатида қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этганликда айбдор деб топди.

Унга умумий тартибли колонияда 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

45
0

Изоҳ