• 11 913 сўм
    14.26
  • 13 329 сўм
    30.24
  • 142 сўм
    0.86
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 913 сўм
    14.26
  • 13 329 сўм
    30.24
  • 142 сўм
    0.86
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 19:25

Ўзбекистонда 15 октябрдан иссиқхоналар устидан экологик назорат кучайтирилади

Иссиқхона хўжаликларида экологик мониторинг беш ой давомида олиб борилади. Янги талабларга мослашиш учун ҳар бир гектарга 50 млн сўмгача субсидия ва етти йил муддатга 3 млрд сўмгача имтиёзли кредит ажратиш таклиф этилмоқда.

40
0
Иллюстрация

Шавкат Мирзиёев иссиқхона хўжаликларида яшил технологияларни жорий этиш ва уларнинг экологик хавфсиз фаолиятини таъминлаш масалаларига бағишланган тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2026 йил 15 октябрдан 2027 йил 15 мартга қадар иссиқхона хўжаликларида доимий экологик мониторинг олиб борилади.

Мониторинг доирасида чанг-газ тозалаш ускуналарининг ишлаши, атмосферага чиқарилаётган зарарли моддалар ҳажми ва фойдаланилаётган ёқилғи турларига қўйилган талабларга риоя этилиши назорат қилинади.

Ўлчов қурилмалари ва видеокузатув воситаларидан олинадиган маълумотлар Экология миллий қўмитасининг ахборот тизимига реал вақт режимида узатиб борилади. Назорат жараёнига дронлар ҳамда жамоатчилик вакиллари жалб этилади.

Чанг-газ тозалаш ускуналари мавжуд бўлмаган, белгиланган чиқиндилар меъёри оширилган ёки тақиқланган ёқилғи турларидан фойдаланилган ҳолларда тегишли чоралар кўрилади. Зарур бўлганда иссиқхона фаолияти тўхтатилиши мумкин.

Иссиқхона хўжаликларининг янги талабларга мослашишини қўллаб-қувватлаш мақсадида молиявий ёрдам чоралари ҳам ишлаб чиқилган.

Жумладан, экологик тоза ва энергия тежамкор ускуналарни ўрнатиш учун ҳар бир гектарга 50 млн сўмгача субсидия ажратиш, шунингдек, етти йил муддатга 3 млрд сўмгача имтиёзли кредит бериш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, экологик мониторинг ускуналарини харид қилиш ва ўрнатиш харажатларини камайтириш чоралари ҳам назарда тутилган.

40
0

Изоҳ