• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Реклама Бугун, 09:00

1,5 млрд сўмлик ойлик айланма ва 10 млн кўриш: Blogix Ўзбекистон реклама бозорини қандай қонунийлаштирмоқда

Ўзбекистонда Telegram-каналлар ёки Instagram-блогерлар орқали реклама бериш аллақачон улкан индустрияга айланиб улгурган. Норасмий ҳисоб-китобларга қараганда, ушбу бозорнинг йиллик айланмаси 100 млн доллардан ошади. Аммо танганинг иккинчи томони бор — бу маблағларнинг катта қисми ҳамон шахсий карталарга пул ўтказиш (P2P), Telegram-чатлардаги чексиз ёзишмалар ва оддий Excel жадваллари орқали айланади.

83
0
uznews.uz

Охирги пайтларда солиқ органлари даромадларни легаллаштириш бўйича назоратни кучайтиргач, бозорда қонуний ва тартибли ишлаш эҳтиёжи кескин ошди. Айнан шу муаммони ечиш учун яратилган Blogix B2B платформаси қисқа вақт ичида ўз кўрсаткичларини сезиларли даражада янгилашга муваффақ бўлди.

120 минг доллар сармоя ва 1500 дан ортиқ реклама майдони

Октябрга келиб платформа базасидаги тасдиқланган реклама майдонлари сони 1 500 дан ошди. Улар орасида 1 013 та Telegram, 451 та Instagram ва 39 та YouTube каналлари мавжуд. Лойиҳа ишга тушганидан бери платформа орқали 1 209 та реклама кампанияси ўтказилди ва 8 957 та тижорий пост эълон қилинди. Ҳозирда 46 та йирик бренд платформа хизматларидан фаол фойдаланмоқда ва энг муҳими — мижозларнинг 89 фоизи бу ерга яна такроран қайтиб келади.

Бундай барқарорлик венчур бозорининг ҳам эътиборини тортди. Хусусан, Blogix жамоаси AloqaVentures фонди билан келишувга эришиб, 120 минг АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб қилди. Лойиҳа раҳбари Шаҳзод Абдураимовнинг айтишича, олинган сармоя технологик ечимларни янада такомиллаштириш ва келгусида Марказий Осиё бозорларига чиқиш учун йўналтирилади.

Платформадан скриншот

Сунъий интеллект ҳамда реал вақтдаги статистика

Платформага яқинда сунъий интеллектга асосланган чат-ёрдамчи қўшилди. Энди мижозларга ўз бизнеси ва бюджетига қараб энг яхши каналларни айнан СИ танлаб беради. Янги уланаётган канал маъмурлари ҳам тизим қандай ишлашини шу чат-ёрдамчи орқали тезда ўзлаштириб олишлари мумкин. Яна бир эътиборли янгилик — ҳар бир канал статистикаси реал вақт режимида автоматик ўзгариб боради, яъни мижозлар доим энг сўнгги маълумотларни кўриб туришади.

Битта тугма орқали 265 та канал ва юзлаб B2B-лидлар

Аслида юзлаб каналларда реклама бериш маркетинг жамоасидан қанча асаб ва вақт талаб қилишини ҳамма билади. Бироқ бу ишни битта тугма орқали, автоматлаштирилган тарзда қилса ҳам бўлади. Масалан, MCCANN-GROUP халқаро агентлиги Honor бренди учун бир куннинг ўзида бирданига 265 та каналда реклама чиқарди. Мижоз томонидан белгиланган режа 6,8 миллион кўриш бўлса-да, тўғри алгоритмлар сабаб бу кўрсаткич 10 миллиондан ошиб кетди.

Платформа нафақат кенг қамров, балки аниқ бизнес аудиторияни топишда ҳам ўзини оқламоқда. Бунга Didox кейси яққол мисол бўла олади. Улар ўзларининг корпоратив карталарини танитиш мақсадида Blogix орқали 22 та Telegram каналини танлаб, 850 мингдан ортиқ кўриш йиғишди. Натижада бевосита бизнес эгаларидан 840 та реал лид келиб тушди, битта кўриш нархи (CPV) эса атиги 79 сўмга айланди.

Бозор иштирокчиларини қизиқтириш мақсадида платформанинг ўзи ҳам яқинда 64 та каналда 3 тўлқин билан реклама кампанияси ўтказди ва 1,95 миллион кўриш ҳамда сайтга 4 470 та ўтишни таъминлади. Шу қисқа муддатда 469 та янги фойдаланувчи, жумладан 436 та мижоз ва 33 та блогер тизимда рўйхатдан ўтди.

Кичик ва ўрта бизнес вакиллари ҳам жараёндан четда қолмаяпти. Locas турагентлиги бир кунлик кампания билан 367 минг аудиторияни қамраб олиб, реал саёҳат пакетини сотди. Arzon Texnika дўкони атиги 48 соат ичида 30 дан ортиқ тайёр харидорни жалб қилди. OVVA платформаси эса спорт трансляциясига 600 кишини тўғридан-тўғри сайтига олиб кирди.

Хавфсиз пул кўчириш ва бир дақиқада қонунийлаштириш

Мижоз пул тўлагандан кейин админ йўқ бўлиб қолса ёки пост хато вақтда чиқса нима бўлади? Платформада «Хавфсиз битим» механизми бор: маблағ музлатилади ва агар пост айтилган вақтда жойланмаса, пул автоматик равишда мижознинг ҳисобига қайтади. Бу ишларнинг бари учун кичик комиссия (take rate) олинади, холос.

Корпоратив мижозлар учун энг катта қулайлик — бу ҳужжатлар. Тизим Didox ва E-Imzo билан тўлиқ интеграция қилингани сабабли, шартнома ёки ҳисоб-фактуралар тўлиқ онлайн расмийлаштирилади.

Блогерлар ва канал маъмурлари учун ҳаммаси янада осон. Улар даромадларини қонунийлаштириш учун бевосита платформанинг ўзида бир дақиқа ичида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтади. Шундан сўнг ортиқча қоғозбозликсиз, пулларини тўғридан-тўғри ўз банк карталарига сутканинг исталган вақтида қонуний қабул қилиб олади.

Лойиҳа ҳаммуассиси Аброр Исмоилов айтганидек, бозордаги энг катта муаммо — шаффофликнинг йўқлиги.

«Тасаввур қилинг, 10 та каналда реклама жойлаштириш — бу 10 та админ билан алоҳида чат дегани. Буни 100 тага кўпайтирсангиз, 30 ёшда соч оқариши мумкин. Биз Blogix ни маркетинг мутахассиси ўз вақтини операцион ишлар билан эмас, бевосита маркетинг стратегияларига сарфлаши лозим деган тамойил асосида яратдик», – дейди у.

Сайт: blogix.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

83
0

Изоҳ