• 11 791 сўм
    12.34
  • 13 286 сўм
    86.93
  • 138 сўм
    -0.57
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 791 сўм
    12.34
  • 13 286 сўм
    86.93
  • 138 сўм
    -0.57
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 17:33

Тошкентда ҳафта охиригача ҳаво сифати вақтинча ёмонлашиши мумкин

Тошкентда ҳафта охиригача тунги ва эрталабки соатларда ҳаво сифати қисқа муддатга ёмонлашиши мумкин. Бунга шамолнинг кучсизлиги ва ҳарорат инверсияси сабаб бўлмоқда.

81
0
uznews.uz

Миллий экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси маълум қилишича, 6 октябрь куни кундузги вақтда пойтахтнинг аксар ҳудудларида ҳаво сифати халқаро AQI индекси бўйича «ўртача» даражада бўлган. Соат 20:00 дан кейин эса ҳаво сифати ёмонлашган.

Тунги ва эрталабки соатларда пойтахтнинг каттароқ ҳудудида ҳаво сифати «сезгир гуруҳлар учун зарарли» даражага етган. Айрим ҳудудларда қисқа муддатга «соғлиқ учун зарарли» кўрсаткич ҳам қайд этилган.

6 октябрь соат 17:00 дан 7 октябрь соат 10:00 гача шаҳар бўйича PM2,5 майда заррачаларининг ўртача концентрацияси 43,5 мкг/м³, PM10 кўрсаткичи эса 97,2 мкг/м³ ни ташкил этган. Ушбу даврда AQI индекси ўртача 117 бўлиб, «сезгир гуруҳлар учун зарарли» даражага мос келган.

Миллий индексация бўйича PM2,5 «яшил», PM10 эса «сариқ» даражада бўлган. 7 октябрь соат 10:00 да PM10 нинг шаҳар бўйича ўртача кўрсаткичи «тўқ сариқ» даражага кўтарилган.

Қўмитага кўра, ҳаво сифати ёмонлашишига ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалишини чеклаган ноқулай метеорологик шароитлар таъсир қилган. Шамол тезлиги соатига тахминан 1 м/с бўлгани ҳамда кучли тунги ҳарорат инверсияси ҳаво алмашинуви ва вертикал ҳаракатни чеклаган.

6 октябрь соат 23:00 дан 7 октябрь соат 08:00 гача ҳарорат инверсияси кузатилган. Инверсия қатламидаги ҳарорат фарқи 1,8–6,7 даража бўлиб, бу кучли инверсия ҳисобланади.

«Бундай шароитда ер юзаси яқинидаги совуқ ҳаво устидан нисбатан илиқ ҳаво қатлами ҳосил бўлади. Бу эса ифлослантирувчи моддаларнинг юқорига тарқалишига тўсқинлик қилади», — дея таъкидлади қўмита.

Қайд этилишича, бундай ҳолатлар ҳафта охиригача тунги ва эрталабки соатларда қисқа муддатга кузатилиши мумкин.

Айни вақтда атмосфера ҳавоси сифати махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилиб борилмоқда.

81
0

Изоҳ