• 11 791 сўм
    12.34
  • 13 286 сўм
    86.93
  • 138 сўм
    -0.57
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 791 сўм
    12.34
  • 13 286 сўм
    86.93
  • 138 сўм
    -0.57
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:30

Туркияда 9 йилдан бери халқаро қидирувда бўлган икки нафар ўзбекистонлик ушланди

Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлиги натижасида Истанбул шаҳрида узоқ йиллардан буён халқаро қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси аниқланиб, қўлга олинди.

80
0
Истанбул бошконсулхонаси

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми (босқинчилик) билан айбланиб, 2017 йилдан буён қидирувда бўлган F.F.N. Туркияда ушланган. Шу тариқа, унинг қарийб 9 йил давомида тергов ва жавобгарликдан яшириниб юришига чек қўйилган.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) билан айбланиб, халқаро қидирувда бўлган A.M.A. ҳам Истанбулда қўлга олинган.

Қайд этилишича, ушланган шахслар белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилган.

Ҳозирда уларга нисбатан тегишли тергов ва процессуал ҳаракатлар давом эттирилмоқда.

80
0

Изоҳ