• 11 791 сўм
    12.34
  • 13 286 сўм
    86.93
  • 138 сўм
    -0.57
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 791 сўм
    12.34
  • 13 286 сўм
    86.93
  • 138 сўм
    -0.57
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 18:25

Ўзбекистонда $625 млнга чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича яна бешта завод қурилади

Лойиҳалар Хитой ва Жанубий Корея компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширилади. Янги корхоналар йилига 1,9 млн тонна маиший чиқиндиларни қайта ишлайди. Уларни 2027–2028 йилларда босқичма-босқич ишга тушириш режалаштирилган.

104
0
uznews.uz

Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндиларни термик қайта ишлаш орқали электр энергияси ишлаб чиқарадиган бешта замонавий завод қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги маълум қилди.

Лойиҳаларга $625 млн тўғридан тўғри хорижий инвестиция йўналтирилади. Улар Хитойнинг Beijing China Sciences Runyu Environmental Technology, Wangneng Environment ва Henan Investment Group компаниялари, шунингдек, Жанубий Кореянинг Green Hammer компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Янги корхоналар Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларини қамраб олади.

Лойиҳалар тўлиқ қувватга чиққач, ҳар йили 1,9 млн тонна қаттиқ маиший чиқинди термик усулда қайта ишланиши ва 635 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Шунингдек, 158 млн куб метр табиий газ тежалади ва иссиқхона газлари чиқиндиси 316 минг тоннагача қисқаради.

Агентлик маълумотларига кўра, бу каби лойиҳаларнинг иккинчи босқичи ҳисобланади. Биринчи босқич доирасида Хитой компаниялари томонидан $933 млн хорижий инвестиция ҳисобидан олтита завод қурилиши бошланган. Улар Наманган, Фарғона, Қашқадарё, Самарқанд, Андижон ва Тошкент вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрини қамраб олади.

Шу тариқа, икки босқич доирасида умумий қиймати $1,558 млрд бўлган 11 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Бу Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида чиқиндилардан электр энергияси ишлаб чиқаришнинг ягона тизимини яратиш имконини беради.

Барча заводларни 2027–2028 йилларда босқичма-босқич фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Корхоналар тўлиқ қувватда ишлаганда, жами йилига 5,4 млн тонна қаттиқ маиший чиқинди қайта ишланиб, 2,2 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Қайд этилишича, электр энергиясини харид қилиш ва қаттиқ маиший чиқиндиларни етказиб бериш бўйича келишувларга мувофиқ, заводларда ишлаб чиқариладиган электр энергияси «Ўзэнергосотиш» АЖ томонидан 30 йил давомида кафолатланган тарзда харид қилинади. Бу лойиҳаларнинг узоқ муддатли ва барқарор ишлашини таъминлаши кутилмоқда.

104
0

Изоҳ