Бу ҳақда Тошкент вилояти бўйича ДХХ бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижаларига кўра маълум қилинди.
Маълум бўлишича, 2024 йилда Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаси томонидан Қуйичирчиқ тумани ҳокимлиги балансида бўлган 16,05 гектар ер участкасига ижара ҳуқуқи электрон онлайн-аукцион орқали банк ходимининг отасига сотилган. Ер чорвачилик мақсадида фойдаланиш учун мўлжалланган.
Банк ходими мазкур ерни харидорга сотиш, шунингдек, ҳокимлик захирасида бўлган яна 4 гектар ерни таниш мансабдор шахслар орқали расмийлаштириб бериш эвазига жами $4,25 млн талаб қилган.
Тезкор тадбир давомида у талаб қилинган маблағнинг бир қисми — $100 мингни аванс сифатида олаётган вақтида, ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ