• 11 773 сўм
    -35.81
  • 13 225 сўм
    -179.57
  • 141 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 773 сўм
    -35.81
  • 13 225 сўм
    -179.57
  • 141 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 09:45

Энди чалғитувчи кредит таклиф қилган банклар фаолияти 6 ойгача чекланиши мумкин

Кредит рекламаси ва шартномаларига янги талаблар белгиланди.

77
0
СИ / UzNews.uz

Ўзбекистонда банкларнинг кредит рекламаси ва кредит шартномаларига истеъмолчиларни молиявий хатарлардан ҳимоя қилишга қаратилган янги талаблар белгиланди.

Адлия вазирлиги Марказий банк бошқарувининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарорини давлат рўйхатидан ўтказди. Ҳужжат 2026 йил 30 сентябрда 3948-сон билан рўйхатга олинган.

Унга кўра, банклар кредит рекламасида кредит бўйича мажбуриятларни бажармаслик истеъмолчи учун молиявий хатарларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш жойлаштириши шарт.

Бунда огоҳлантириш босма ва электрон рекламада реклама майдонининг, аудио ва видеорекламада эса реклама давомийлигининг камида 10 фоизини эгаллаши керак.

Шунингдек, кредит шартномасининг биринчи саҳифасига, шартнома матнидан олдин, саҳифа асосий юзасининг камида 30 фоизини эгаллайдиган огоҳлантириш ахбороти жойлаштирилади.

Истеъмолчини чалғитувчи деб топилган кредит маҳсулоти унга таклиф этилган ҳолларда, Марказий банк банкнинг айрим молиявий операцияларни амалга оширишини ёки инфратузилмасини кенгайтиришини олти ойгача чеклаши ва (ёки) тақиқлаши мумкин.

Қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгач кучга киради.

77
0

Изоҳ