• 11 809 сўм
    -12.42
  • 13 404 сўм
    -15.28
  • 142 сўм
    1.72
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 809 сўм
    -12.42
  • 13 404 сўм
    -15.28
  • 142 сўм
    1.72
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 10:24

Бу йил Ўзбекистонда аҳоли учун 1,53 млн тонна маҳаллий кўмир етказиб бериш режалаштирилмоқда

Айни пайтда кўмирни ҳудудлар кесимида тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

52
0
Адлия вазирлиги

Хусусан, Андижон, Фарғона ва Наманган вилояти аҳолиси эҳтиёжлари учун биржа савдоларига чиқарилган маҳаллий кўмирнинг дастлабки партиялари хусусий тадбиркорлар томонидан харид қилинган. Ҳозирда шартномаларни расмийлаштириш ҳамда кўмирни белгиланган ҳудудларга етказиб бериш ишлари давом этмоқда.

Кўмир тегишли омборларга етказилганидан сўнг уни аҳолига сотиш тадбиркорлар томонидан mycoal.uz электрон платформаси орқали ташкил этилади.

Сотув бошланадиган сана, омбор манзили, мавжуд кўмир миқдори ва бошқа зарур маълумотлар ҳудудлар кесимида mycoal.uz платформасида очиқ эълон қилиб борилади.

«Ўзбеккўмир» аҳолидан кўмир сотуvi билан боғлиқ маълумотларни фақат корхонанинг расмий ахборот манбалари ҳамда mycoal.uz платформаси орқали олишни сўраган.

Айни вақтда ҳудудларда хонадонлар рўйхатини шакллантириш ва аҳолининг кўмирга бўлган эҳтиёжини аниқлаш ишлари давом этмоқда.

Корхона маълумотларига кўра, хонадонлар эҳтиёжини қисқа муддатларда тўлиқ шакллантириш кўмирни ҳудудларга самарали тақсимлаш ва аҳолига ўз вақтида етказиб бериш учун муҳим ҳисобланади.

«Ўзбеккўмир» томонидан кўмирни биржа савдоларига чиқариш, савдоларда ғолиб бўлган тадбиркорларга ўз вақтида ортиш ва ҳудудларга етказиб бериш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

52
0

Изоҳ