• 11 809 сўм
    -12.42
  • 13 404 сўм
    -15.28
  • 142 сўм
    1.72
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 809 сўм
    -12.42
  • 13 404 сўм
    -15.28
  • 142 сўм
    1.72
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 17:56

Дуал таълим тизимида ўқиётган талабалар ОТМга тестсиз қабул қилинади

2027 йилдан Ўзбекистонда 75 та олий таълим муассасасида «корхона — ОТМ — мақсадли мутахассис» тизими жорий этилади. Номзодлар тест синовларисиз, суҳбат асосида қабул қилинади.

91
0
uznews.uz

Президент томонидан олий таълимда дуал таълимни янги ёндашув асосида жорий этиш бўйича қарор қабул қилинди. Бу ҳақда давлат раҳбари ўқитувчи ва мураббийлар билан учрашувда маълум қилди.

Янги тизим 2027 йилдан 75 та ОТМда, 2028 йилдан эса барча олий таълим муассасаларида амал қила бошлайди.

Унга кўра, иш берувчи ўз эҳтиёжи учун зарур мутахассисни тайёрлаш бўйича ОТМга буюртма беради. Номзодлар тест синовларисиз, суҳбат асосида талаба сифатида қабул қилинади.

Талаба ўқиш билан бир вақтда корхонада ишлайди. Унга корхона томонидан тўланадиган иш ҳақининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади.

Корхона томонидан талабага бириктирилган устозга ОТМ ўқитувчилари маошига тенг миқдорда қўшимча ҳақ тўланади. Агар корхона ОТМ ёки талабанинг яшаш жойидан узоқда жойлашган бўлса, ижара харажатлари ҳам қоплаб берилади.

Ўқиш ва ишда яхши натижа кўрсатган талабалар иккинчи курсдан бошлаб давлат грантига ўтказилади.

ОТМ ректорлари дуал таълим бўлимларини ташкил этади. Ўқув ишлари бўйича проректорлар фаолиятининг асосий қисми ушбу йўналишга қаратилади.

Дуал таълим тизимини энг яхши ташкил этган учта ОТМ ҳамда уларнинг ҳамкор корхоналарига 1 миллиард сўмдан 3 миллиард сўмгача мукофот берилади.

ОТМга ажратилган мукофотнинг ярми ушбу ишга ҳисса қўшган профессор-ўқитувчиларни рағбатлантиришга йўналтирилади.

91
0

Изоҳ