• 11 831 сўм
    16.82
  • 13 451 сўм
    -31.67
  • 139 сўм
    -0.66
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 831 сўм
    16.82
  • 13 451 сўм
    -31.67
  • 139 сўм
    -0.66
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 21:01

Тошкентда ИИО инспектори $7,5 минг пора олаётганда ушланди

Тошкентда фуқарони пойтахтдаги хусусий олий таълим муассасаларидан бирига сохта ҳужжатлар орқали дарҳол 3-босқичга ўқишга киритиш билан боғлиқ ноқонуний схема фош этилди.

48
0
Видеодан кадр

ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Жиззах вилояти Галляарал туманида туғилган, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро бир кишининг ишончини қозониб, ундан 8 минг доллар талаб қилган.

Ушбу маблағ эвазига фуқарони пойтахтдаги хусусий ОТМлардан бирига тўғридан-тўғри 3-босқичга ўқишга киритишга ёрдам беришни ваъда қилган.

Бунинг учун фуқарони гўёки Россиядаги олий таълим муассасаларидан бирида икки йил таҳсил олгани ҳақида сохта ҳужжатлар тайёрлаш режалаштирилган.

Кейинчалик воситачига аввалроқ берилган пулни олиш жараёнида яна бир фуқаро 7,5 минг доллар билан ашёвий далиллар асосида ушланган.

Терговга қадар текширув давомида ушбу ноқонуний схемага Яккасарой тумани ички ишлар бўлими инспектор-психологи ҳам алоқадор экани аниқланган. Инспектор ҳам 7,5 минг доллар олаётганда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан юқоридаги шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

48
0

Изоҳ