• 11 831 сўм
    16.82
  • 13 451 сўм
    -31.67
  • 139 сўм
    -0.66
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 831 сўм
    16.82
  • 13 451 сўм
    -31.67
  • 139 сўм
    -0.66
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Об-ҳаво Бугун, 11:34

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +22 даражагача пасаяди

Синоптиклар шанба ва якшанба кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

79
0
uznews.uz

Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди.

Фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда, шунингдек 25 сентябрь куни кундузи ва 26 сентябрь кечаси Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Айрим ҳудудларда момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор.

Тошкент вилоятининг айрим жойларида бугун куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шанба ва якшанба кунлари пойтахт вилоятида ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳароратининг пасайиши давом этади. Бугун кундузи ҳарорат 26–30 даража, жанубий ҳудудларда 31–33 даража бўлади. Шанба ва якшанба кунлари ҳарорат аста-секин 22–25 даражага, жанубда эса 27–30 даражага пасаяди. Кечалари ҳаво ҳарорати 9–14 даража атрофида бўлади.

Шамол шарқдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. 26–27 сентябрь кунлари республика шимоли ва чўл ҳудудларида шамол айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши, баъзи ҳудудларда чанғ-тўзон кузатилиши мумкин.

Пойтахтда бугун ҳаво бироз булутли бўлади. Куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
25 сентябрь куни Тошкентда ҳаво ҳарорати 26–28 даража, дам олиш кунлари эса аста-секин 23–25 даражага пасаяди. Кечалари ҳарорат 11–14 даража бўлади. Шамол шарқдан секундига 3–8 метр тезликда эсади.

79
0

Изоҳ