Давлат раҳбари аёл билан суҳбат тафсилотларини айтиб берди.
«Оддий бир аёл кўз ёши билан: “Жаноб Президент, Россияда ишлаб юрганман, неча йиллардан бери. Икки нафар фарзандим бор, она бўлиб ўзим тарбиялаяпман”, деди.
Унинг кўзида нур бор эди. Менга айтган биринчи гапи — “Бу ерда даромадим анча юқори”, дегани бўлди», — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент аёлнинг икки фарзандидан бири бу йил Андижон давлат тиббиёт институтига ўқишга кирганини ҳам таъкидлади.
«Мен ундан: “Беш йил олдин фарзандингиз ўқишга киришига ишонармидингиз?” деб сўрадим. Бутун зал “Ҳеч қачон бундай бўлмаган”, деб жавоб берди.
Бу ислоҳотларимизга берилган халқнинг баҳоси эмасми?» — деди давлат раҳбари.
Изоҳ