• 11 814 сўм
    11.86
  • 13 482 сўм
    -45.48
  • 140 сўм
    0.06
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 814 сўм
    11.86
  • 13 482 сўм
    -45.48
  • 140 сўм
    0.06
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 19:34

Миллий кутубхона ортидаги автотураргоҳ қурилишни экологик экспертизасиз амалга ошириш мумкин эмас

Лойиҳа доирасида мавжуд дарахтларни сақлаб қолиш, 1 мингдан ортиқ дарахт ва бута экиш, шунингдек, 720 метрлик пиёдалар йўлагини барпо этиш кўзда тутилган. Бироқ Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси лойиҳа бўйича ҳозирча экологик экспертиза хулосаси мавжуд эмаслигини билдирди.

88
0
uznews.uz

Ижтимоий тармоқларда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ортидаги 1,3 гектар ҳудудда автотураргоҳ ташкил этиш ва жамоат маконини ободонлаштириш режалаштирилаётгани ҳақида маълумотлар тарқалди.

Лойиҳага кўра, ҳудуддаги мавжуд дарахтлар ва пиёдалар учун ажратилган майдонларни сақлаб қолиш мажбурий шартлардан бири ҳисобланади. Автотураргоҳ ташкил этиш учун дарахтларни кесиш ва капитал қурилиш ишларини амалга ошириш назарда тутилмаган.

Шунингдек, ҳудудда пиёдалар ва велосипед йўлаклари, дам олиш жойлари, болалар ва воркаут майдончалари, спорт объектлари ҳамда қўшимча кўкаламзорлаштириш ишлари режалаштирилган. Лойиҳа доирасида 1 минг тупдан ортиқ дарахт ва бута экилиши ҳамда 720 метрлик янги пиёдалар йўлаги барпо этилиши айтилган.

Ер участкаси электрон аукционга чиқарилиши, хусусий шерикка эса ҳудуддан 10 йил давомида фойдаланиш ҳуқуқи берилиши режалаштирилмоқда. Автотураргоҳ хизматидан тушадиган маблағларнинг 20 фоизи шаҳар бюджетига йўналтирилади.

Лойиҳа ташаббускорлари бу орқали шаҳар марказидаги мавжуд транспорт оқимини тартибга солиш ва автомобилларнинг пиёдалар ҳудудларида тартибсиз тўхтаб туришини камайтириш мақсад қилинганини билдирган.

Шу билан бирга, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси лойиҳа бўйича ҳозирча экологик экспертиза хулосаси мавжуд эмаслигини маълум қилди. Қўмитага кўра, тегишли экологик баҳолашдан ўтказилмасдан дарахтлар, яшил майдонлар ва тупроқ қопламига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган қурилиш ҳамда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш мумкин эмас.

Қўмита мавжуд дарахтлар ва яшил майдонларни максимал даражада сақлаб қолиш, уларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ҳамда лойиҳа ҳужжатларини белгиланган тартибда экологик экспертизадан ўтказиш зарурлигини таъкидлади.

88
0

Изоҳ