• 11 810 сўм
    -29.77
  • 13 569 сўм
    0.13
  • 141 сўм
    0.26
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 810 сўм
    -29.77
  • 13 569 сўм
    0.13
  • 141 сўм
    0.26
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 19:26

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин

Кучсиз шамол, ёғингарчиликнинг йўқлиги ва ҳарорат инверсияси сабабли пойтахтда бу кеча ҳаводаги ифлослантирувчи заррачалар концентрацияси ошиши мумкин.

84
0
uznews.uz

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилишича, Тошкентда 22 сентябрь соат 21:00 дан 23 сентябрь соат 04:00 гача ҳарорат инверсияси шаклланиши кутилмоқда. Бунда ер юзасига яқин ҳаво совиса, атмосферанинг юқори қатламларида ҳаво нисбатан илиқ бўлиб қолади.

Метеорологик прогнозга кўра, айрим соатларда пойтахтда шамол тезлиги 0,5–1 м/с гача пасаяди. Бу эса ҳавонинг вертикал аралашишини секинлаштиради.

Ёғингарчилик бўлмагани сабаб ҳаводаги заррачалар одатдагидан узоқроқ сақланиб қолиши мумкин. Натижада PM2.5 ва PM10 заррачаларининг ерга яқин ҳаво қатламида тўпланиши учун шароит юзага келади.

Прогнозларга кўра, 22:00 дан 01:00 гача пойтахтнинг аксарият ҳудудларида ҳаво сифати AQI индекси бўйича «сезгир гуруҳлар учун зарарли» даражагача ёмонлашиши мумкин.

Эрталаб ер юзаси исиши билан инверсия сусаяди ва ҳавонинг вертикал аралашиши кучаяди. Шунинг ҳисобига ҳаво сифати аста-секин яхшиланиши кутилмоқда.

Шу муносабат билан кечки вақтда очиқ ҳавода узоқ вақт бўлмаслик тавсия этилди.

Айни пайтда атмосфера ҳавоси сифати махсус комиссия томонидан доимий назорат қилиб борилмоқда.

84
0

Изоҳ