• 11 833 сўм
    35.91
  • 13 578 сўм
    -30.76
  • 140 сўм
    0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 833 сўм
    35.91
  • 13 578 сўм
    -30.76
  • 140 сўм
    0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 20:16

Қорақалпоғистонда $7,6 млрдлик лойиҳалар амалга оширилиши бошланди

Қорақалпоғистонда умумий қиймати $7,6 млрд бўлган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга старт берилди. Лойиҳалар энергетика, рақамли иқтисодиёт, транспорт, тиббиёт, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини қамраб олади.

94
0
prezident.uz

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишини бошлаш маросимида иштирок этди. Унда қиймати $592 млн бўлган 11 та лойиҳа ишга туширилди, яна $7 млрдлик 47 та лойиҳанинг қурилиши бошланди. Уларни амалга ошириш натижасида 8 мингта юқори даромадли иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

Қораўзак туманида умумий қуввати 300 МВт бўлган иккита шамол электр станцияси ва 100 МВтлик электр энергиясини сақлаш тизими ишга туширилди.

Нукус шаҳрида БАА билан ҳамкорликда қурилган Шайх Халифа номидаги шифохона фаолияти бошланди. Қиймати $27 млн бўлган муассаса 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган. Бу ерда 80 та иш ўрни яратилган.

Тахиатош туманида Linkwise корхонасининг $150 млнлик модулли интеллектуал ҳисоблаш марказининг биринчи босқичи ишга туширилди.

Нукус шаҳри жамоат транспортини ривожлантириш доирасида SAPSAN TRANS NO‘KIS’нинг $20 млнлик лойиҳаси ҳам бошланди. Ҳозирга қадар 25 та автобус ва электробус олиб келинган, йил охирига қадар яна 75 та электробус келтирилиши режалаштирилган.

Қўнғирот туманида Саудия Арабистонининг ACWA компанияси билан ҳамкорликда қуввати 1,5 ГВт бўлган шамол электр станцияси қурилиши бошланди. Қиймати $2,6 млрд бўлган лойиҳа доирасида 1,5 минг км юқори кучланишли электр тармоқлари, учта 500 кВлик подстанция қурилади ва яна иккитаси модернизация қилинади.

Шунингдек, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликда «Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнеу» А-380 автомобиль йўлининг 92 километрлик қисми реконструкция қилинади. Лойиҳа қиймати $233 млнни ташкил этади.

Қўнғирот ва Тахиатош туманларида Хитой компаниялари билан ҳамкорликда рақамли валюта ишлаб чиқариш ҳамда сунъий интеллект учун маълумотлар марказларини ташкил этиш бўйича умумий қиймати $2,281 млрд бўлган лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Қораўзак туманидаги «Зенгибобо» конида $20 млнлик олтин қазиб олиш корхонаси, Амударё туманида эса $15 млнлик замонавий савдо маркази ташкил этилади.

Нукус шаҳрида Туркия ҳамкорлигида «Seoul Moon» мажмуасига ўхшаш, дам олиш ҳудудларига эга савдо-кўнгилочар маркази қурилади. Лойиҳа қиймати $103 млн.

Шунингдек, Ҳиндистон билан давлат-хусусий шериклик асосида тиббиёт университети ва юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатувчи шифохона ташкил этилади.

Маросимда Нукус шаҳрида ёш оилалар учун «Янги Ўзбекистон» турар жой массиви лойиҳаси ҳам тақдим этилди. 270 гектар майдонда барпо этиладиган массивда 30 минг аҳолига мўлжалланган кўп қаватли уйлар, бизнес марказлари, савдо, хизмат кўрсатиш ва кўнгилочар объектлар қурилиши режалаштирилган.

94
0

Изоҳ