Ҳодиса 12 сентябрь куни соат 03:16 ларда Гулистон тумани Олтин водий маҳалласи Комилий кўчасида содир бўлган. Банкоматдан Қўриқлаш хизмати мониторинг марказига ташвиш сигнали келиб тушган.
Воқеа жойига етиб борган қўриқлаш хизмати ходимлари юзини беркитган, қўлига қўлқоп кийган шахс банкоматнинг ташқи қисмини болта ва бошқа ашёлар билан бузишга уринаётганини аниқлаган. У ходимларни кўриб, қочишга уринган, бироқ ушланган.
Шахс 2008 йилда туғилган Д.С., яъни 18 ёшли Гулистон тумани фуқароси экани аниқланган. У Гулистон тумани ИИБга олиб борилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ