• 11 775 сўм
    9.71
  • 13 588 сўм
    1.8
  • 139 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 775 сўм
    9.71
  • 13 588 сўм
    1.8
  • 139 сўм
    -0.18
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 20:34

Махтумқули кўчасида «яшил тўлқин» тизими жорий этилди

Тошкент шаҳридаги Махтумқули кўчасида 11 та светофор объекти «яшил тўлқин» тамойили асосида ўзаро мувофиқлаштирилди. Натижада йўналишнинг ўтказувчанлик қобилияти 12 фоизга ошган, ўртача ҳаракатланиш вақти эса 10 фоизга қисқарган.

92
0
Видеодан кадр

Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази мутахассислари томонидан кўчадаги транспорт оқими, ҳаракат интенсивлиги, светофор цикллари ва чорраҳалар орасидаги ҳаракатланиш вақти таҳлил қилинган.

Махтумқули кўчасида суткалик ўртача транспорт оқими қарийб 90 мингта автомобилни ташкил этади. Тизим ҳаракатнинг асосий йўналишидан келиб чиқиб, икки хил режимда ишлайди.

00:00 дан 13:00 гача ҳаракат Тошкент шаҳри маркази томон, яъни Махтумқули ва Янги Ўзбекистон кўчалари кесишмасидаги уч даражали йўл ўтказгичдан Амир Темур хиёбони томон йўналтирилган.

13:00 дан 00:00 гача эса асосий йўналиш Тошкент вилояти томон ўзгаради — Амир Темур хиёбонидан уч даражали йўл ўтказгич томон.

Мувофиқлаштирилган йўналишда ҳисобланган ҳаракат тезлиги 55 км/соатни ташкил этади. Шу тезликда ҳаракатланган автомобил кейинги чорраҳаларда яшил чироқ ёниши учун ҳисобланган вақт оралиғига кетма-кет тушиши мумкин.

Мутахассислар «яшил тўлқин» светофорлар бутун йўналиш давомида узлуксиз яшил ёниб туришини англатмаслигини таъкидлаган. Тизим светофор циклларини математик ҳисоб-китоблар асосида ўзаро мувофиқлаштиришга асосланган.

Бунда транспорт оқимининг зичлиги, ҳайдовчиларнинг белгиланган тезликка риоя қилиши, қатор алмаштириш, жамоат транспорти ҳаракати, пиёдалар учун ажратилган фазалар ва йўлдаги вақтинчалик ўзгаришлар ҳаракатланиш вақтига таъсир қилиши мумкин.

Марказ маълумотларига кўра, тизимнинг асосий мақсади автомобилларнинг ҳар бир тўхташини тўлиқ бартараф этиш эмас, балки тўхташлар сонини камайтириш, чорраҳаларда кутиш вақтини қисқартириш ва транспорт оқимининг бир маромда ҳаракатланишини таъминлашдан иборат.

Мутахассислар Тошкентнинг бошқа ҳудудларида ҳам транспорт оқимларини таҳлил қилиш ва светофорларни мувофиқлаштириш ишларини давом эттирмоқда.

92
0

Изоҳ