Ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон ҳудудида илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари 13–18 даража, кундуз кунлари 28–33 даража, жанубий ҳудудларда эса 35–37 даражагача кўтарилади.
Республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 16 сентябрь, чоршанба куни Фарғона водийсининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. 16 сентябрда айрим ҳудудларда шамол тезлиги 13–18 м/сгача кучайиб, баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 14–17 сентябрь кунлари айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
Тошкентда 14–17 сентябрь кунлари ҳаво асосан кам булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 15–18 даража, кундуз кунлари 30–33 даражани ташкил этади.
Пойтахтда шарқий йўналишдаги шамол 3–8 м/с тезликда эсади.
Изоҳ