Ўзгидромет маълумотларига кўра, жума куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида об-ҳаво қуруқ бўлади. Фақат Оролбўйи ва Тошкент вилоятининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат +32…+35 даража, республика шимоли-ғарбида +23…+28 даражани ташкил этади.
Дам олиш кунлари республикада кам булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кундузи ҳарорат +25…+30, айрим жойларда +32, жанубда эса +35 даражагача кўтарилади.
Шамол 7–12 м/с тезликда эсади. 11–12 сентябрь кунлари айрим ҳудудларда шамол 13–18 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
Тоғли ҳудудларда 11–12 сентябрь кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, 13 сентябрда эса ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Тошкентда жума куни куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат +33…+35 даража бўлади.
Пойтахтда дам олиш кунлари кам булутли ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Тунда +16…+18, шанба куни кундузи +28…+30, якшанба куни эса +30…+32 даража бўлиши прогноз қилинган.
Изоҳ