• 11 813 сўм
    23.88
  • 13 720 сўм
    17.12
  • 137 сўм
    0.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 813 сўм
    23.88
  • 13 720 сўм
    17.12
  • 137 сўм
    0.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 09:41

Тошкентда интернет-наркомагазинда "закладчик" бўлиб ишлаётган талабалар қўлга олинди — видео

Наркомагазинга алоқадор 14 киши қўлга олинган. Улар орасида икки нафари нуфузли ОТМ талабаси, қолганлари 20-22 ёшли фуқаролар экани аниқланган.

86
0
Видеодан кадр

Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти ва унинг ҳудудий бўлинмалари Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона қўмитаси ҳамда хорижий давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Юнусобод, Янгиҳаёт, Бектемир ва бошқа туманларида олти йўналиш бўйича тезкор тадбирлар ўтказган.

Тадбирлар давомида 2005 йилда туғилган нуфузли олий таълим муассасасининг 3-босқич талабаси интернет-наркомагазинда «закладчик» сифатида ишлагани аниқланган. Янгиҳаёт туманида унинг бошқарувидаги «Onix» автомашинаси тўхтатилиб текширилганда, салон ичига яширилган 500 грамм альфа-ПВП топилган.

Тезкор тадбирлар давомида Бектемир туманида интернет-наркомагазинда «кладмен» сифатида фаолият юритган яна бир шахс ушланган.

Шунингдек, Мирзо Улуғбек туманида 2007 йилда туғилган олий таълим муассасасининг 2-босқич талабаси қўлга олинган. Унинг ёнидан болалар сепмаси кўринишида ниқобланган 263 грамм альфа-ПВП аниқланган. Кейинги текширувларда у ҳам интернет-наркомагазинда «закладчик» бўлиб ишлагани маълум бўлган.

Янгиҳаёт туманида эса 2006, 2004 ва 1987 йилларда туғилган уч нафар шахс қўлга олинган. Улар интернет-наркомагазин куратори томонидан юборилган локациялар бўйича бориб, яширин жойлардан альфа-ПВПни олиб кетган.

Тезкор тадбирларнинг халқаро йўналиши доирасида жиноий ташкилот раҳбарларидан бири хорижий давлат ҳудудида яширинаётгани аниқланган. У ҳам мазкур давлат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан қўлга олинган.

Жами 14 нафар шахс трансмиллий жиноий ташкилотда турли даража ва вазифаларни бажаргани аниқланган. Улардан процессуал тартибда 2 килограмм 500 грамм альфа-ПВП мусодара қилинган бўлиб, бу 71 минг 433 марта истеъмол қилиш дозасига тенг.

Мазкур ҳолат юзасидан барча гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 6-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилган. Уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

86
0

Изоҳ