Метрополитен матбуот хизматига кўра, энг юқори йўловчи оқими қуйидаги бекатларда қайд этилган:
- «Чилонзор» — 57 708 нафар;
- «Буюк ипак йўли» — 54 796 нафар;
- «Берунй» — 40 907 нафар;
- «Чинор» — 37 128 нафар;
- «Олмазор» — 36 174 нафар;
- «Халқлар дўстлиги» — 31 747 нафар.
Таъкидланишича, бекатларда йўловчиларнинг тўпланиб қолиши кузатилмаган. Тирбанд вақтларда барча бекатларда масъул ходимлар йўловчилар оқимини тартибга солиб, хавфсизликни таъминлаган.
Аввалроқ янги ўқув йили бошланиши муносабати билан Тошкент метросида поездлар ҳаракати орасидаги интерваллар қисқартирилгани хабар қилинган эди.
Изоҳ