• 11 813 сўм
    23.88
  • 13 720 сўм
    17.12
  • 137 сўм
    0.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 813 сўм
    23.88
  • 13 720 сўм
    17.12
  • 137 сўм
    0.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 20:05

Белградда кўчалардан бирига «Тошкент» номи берилади

Сербия пойтахти Белграддаги кўчалардан бирига «Тошкент» номи берилади. Бу қарор Ўзбекистон ва Сербия халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашувни янада мустаҳкамлашга интилиш рамзи бўлади.

70
0
prezident.uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сербияга расмий ташрифи доирасида Белграддаги кўчалардан бирига «Тошкент» номи берилиши маросимида иштирок этди.

Икки давлат президентлари мазкур қарор Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларнинг жадал ривожланаётганини акс эттиришини таъкидлади. Бугун ушбу муносабатлар стратегик шериклик даражасига олиб чиқилди.

Таъкидланишича, «Тошкент» кўчаси икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашув алоқаларини янада мустаҳкамлашга бўлган қатъий интилишнинг ёрқин рамзига айланади.

70
0

Изоҳ