• 11 795 сўм
    -18.09
  • 13 699 сўм
    21.51
  • 136 сўм
    0.19
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 795 сўм
    -18.09
  • 13 699 сўм
    21.51
  • 136 сўм
    0.19
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Об-ҳаво Бугун, 10:48

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво +35 даражагача исийди

Ўзбекистонда 4–5 сентябрь кунлари ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди, 6 сентябрь, якшанба куни эса ҳарорат 2–3 даражага кўтарилиши кутилмоқда.

151
0
uznews.uz

Бугун кундузи мамлакатнинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Фарғона водийси вилоятлари ва республика тоғли ҳудудларининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида эрталаб айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Дам олиш кунларида республика бўйича ҳаво асосан бироз булутли бўлади. Шимол ва тоғли ҳудудларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилиб, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Кундузи ҳаво ҳарорати республика ҳудудининг катта қисмида 28–33 даража, жанубда 35 даражагача, Фарғона водийсида эса 23–28 даража атрофида бўлади. Кечаси ва эрталаб ҳарорат асосан 13–18 даражани ташкил этади.

4–5 сентябрь кунлари шимол, жануб ва чўл ҳудудларнинг айрим жойларида шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Айрим ҳудудларда кучли шамол чанг-тўзон билан бирга кузатилади.

Тошкентда бугун ҳаво асосан бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 30 даража, шанба куни 30–32 даража, якшанба куни эса 32–34 даража бўлади. Кечалари ҳаво ҳарорати 16–18 даража атрофида сақланади.

151
0

Изоҳ