Давлат раҳбарига кўра, амалга оширилаётган сиёсат натижасида қарийб 10 млн нафар инсоннинг турмуш шароити яхшиланган. Эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида даромад, бандлик, саломатлик, болалар таълими ва уй-жой шароитларини қамраб олган «маҳаллабай» ишлаш тизими жорий этилган.
Шунингдек, 650 мингдан ортиқ оила замонавий уй-жой билан таъминланган.
Сўнгги 10 йилда мактабгача таълим билан қамров даражаси 78 фоизга етган. Мактабларда қўшимча 1,5 млн ўқувчи ўрни яратилган. Олий таълим муассасалари талабалари сони эса 1,6 млн нафарга етган бўлиб, уларнинг ярмидан кўпини қизлар ташкил этади.
Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам молиялаштириш ҳажми сўнгги йилларда 8 баробардан зиёд ошган. Мамлакатда 652 та янги тиббиёт муассасаси барпо этилган, тиббий хизматлар ҳажми эса уч баробар кўпайган.
Президентнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 1991 йилдаги 66,4 ёшдан 2025 йилда 75,4 ёшга етган. Оналар ва чақалоқлар ўлими кўрсаткичлари эса тўрт баробарга қисқарган.
Изоҳ