• 11 820 сўм
    19.25
  • 13 766 сўм
    28.32
  • 138 сўм
    0.78
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 820 сўм
    19.25
  • 13 766 сўм
    28.32
  • 138 сўм
    0.78
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 11:59

Расман: 1 ноябрдан бизнес учун газ ва электр энергияси бўйича олдиндан тўлов 15 фоизгача камайтирилади

Шу санадан бошлаб тадбиркорлар энергия ресурслари истеъмоли бўйича етказиб берувчиларга ёзма ҳисобот тақдим этишдан ҳам озод қилинади.

65
0
uznews.uz

Президент фармонига кўра, жорий йилнинг 1 ноябридан Ўзбекистонда сўнгги икки ой давомида тўлов интизомига риоя қилган корхоналар учун электр энергияси ва газ бўйича олдиндан тўлов миқдори камайтирилади.

Ҳужжатга мувофиқ, мазкур янгилик электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) ҳамда табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУГ)га уланган, масофадан туриб ўчириш ва ёқиш функциясига эга ҳисоблагичлар ўрнатилган тадбиркорларга татбиқ этилади.

Улар учун электр энергияси ва табиий газнинг ойлик истеъмоли бўйича киритиладиган олдиндан тўлов миқдори 15 фоизни ташкил этади.

Шунингдек, 1 ноябрдан электр энергияси ва газ истеъмоли бўйича ҳудудий электр ва газ таъминоти ташкилотларига ёзма ҳисобот тақдим этиш мажбурияти бекор қилинади.

Бундан ташқари, истеъмолчиларга электр ва газ таъминоти хизматларини кўрсатиш бўйича шартномаларни қоғоз шаклида расмийлаштириш тартиби ҳам бекор қилинади. Энди улар электрон шаклда тузилади.

65
0

Изоҳ