1985 йилда туғилган пойтахтлик шахс пул маблағини ашёвий далиллар билан олган вақтида ушланган. Аниқланишича, у маблағнинг 4 200 долларини ўзида олиб қолиб, қолган 27 минг долларини 1960 йилда туғилган бошқа бир пойтахтлик фуқарога бериши керак бўлган.
Давом эттирилган тезкор тадбир давомида мазкур шахс ҳам 27 минг долларни олаётган вақтида ДХХ ва ИЖҚК департаменти ходимлари томонидан ушланган.
Ҳозирда ҳар икки шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ