• 11 820 сўм
    19.25
  • 13 766 сўм
    28.32
  • 138 сўм
    0.78
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 820 сўм
    19.25
  • 13 766 сўм
    28.32
  • 138 сўм
    0.78
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 09:02

2050 йилга бориб Ўзбекистонда туғилишлар сони 40 фоизга ошиши мумкин

«Оила ва гендер» институти прогнозларига кўра, 2050 йилга келиб мамлакатда ҳар йили 1,2 миллиондан ортиқ бола туғилади. Энг юқори ўсиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кузатилиши кутилмоқда.

63
0
ССВ

«Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институти «Ички ва ташқи миграциянинг демографик жараёнлар ва оила институтига узоқ муддатли таъсирини баҳолаш» илмий лойиҳаси доирасида туғилиш кўрсаткичларининг узоқ муддатли прогнозини эълон қилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонда туғилишлар сони ўсишда давом этади ва 2030 йилда 892,7 мингтани, 2040 йилда 1,016 миллионни, 2050 йилга келиб эса 1,234 миллионни ташкил этади.

Шундай қилиб, прогнозларга кўра, 2050 йилга келиб туғилишлар сони 2025 йилга нисбатан 354,5 минг кишига ёки 40,3 фоизга ошади.

Ҳудудлар кесимида энг юқори ўсиш суръатлари қуйидагича бўлиши кутилмоқда:

— Тошкент вилояти — 62 фоиз;

— Тошкент шаҳри — 61 фоиз;

— Андижон вилояти — 48,6 фоиз;

— Самарқанд вилояти — 43,3 фоиз;

— Наманган вилояти — 42,4 фоиз.

Шу билан бирга, ўрта муддатли истиқболда умумий туғилиш коэффициенти бироз пасайиб, кейинчалик яна ўсишни бошлайди. Республика бўйича мазкур кўрсаткич 2030 йилда 21,2 промиллени, 2040 йилда 20,8 промиллени ва 2050 йилда 21,9 промиллени ташкил этиши кутилмоқда.

2050 йилга келиб энг юқори туғилиш коэффициенти Сурхондарё вилоятида — 24,7 промилле бўлиши прогноз қилинмоқда. Ундан кейин Қашқадарё вилояти — 23,8 промилле, Наманган ва Самарқанд вилоятлари — 23,1 промилледан, Андижон вилояти — 22,9 промилле ҳамда Тошкент шаҳри — 22,3 промилле билан қайд этилади.

Институтда қайд этилишича, туғилишлар сонининг ўсиши мактаблар, боғчалар, тиббиёт муассасалари, уй-жойлар, ижтимоий хизматлар ва меҳнат бозори инфратузилмасига бўлган эҳтиёжни оширади.

«Шу муносабат билан, демографик ўзгаришларни олдиндан баҳолаш давлат ресурсларини самарали тақсимлаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва инсон капиталига инвестицияларни стратегик режалаштириш имконини беради», — дейилади хабарда.

63
0

Изоҳ