Давлат раҳбари ўз табригида янги ўқув йилида мактаб, лицей, техникум ва олийгоҳлар ҳаётида янги маърифий юксалишлар бўлишини тилади.
Президент таълим соҳасидаги ислоҳотлар натижасида Янги Ўзбекистон мактаблари янгича қиёфа касб этиб, таълим сифати такомиллашаётганини таъкидлади. У билимли, зукко ва тиришқоқ ёшларни мамлакатнинг «олтин фонди» деб атаб, уларни Учинчи Ренессанснинг пойдевори сифатида қайд этди.
Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчилари пухта билим билан бирга камида битта замонавий касб-ҳунарни эгаллаши учун зарур шароитлар яратилишини билдирди. Бу мақсадда ҳудудларда «Касблар шаҳарчалари» ташкил этилиб, замонавий тажриба ва илғор мутахассислар жалб этилиши айтилди.
Президент ёшларга мурожаатида бахтли ҳаёт ва муваффақият калити билим эканини таъкидлаб, уларни илм-фан, инновациялар, касб-ҳунар, хорижий тиллар, тарих ва маданиятни чуқур ўрганишга чақирди.
«Изланиш ва ҳаракатдан ҳеч қачон тўхтаманг», — деди давлат раҳбари.
Президент барча ўқувчиларга янги ўқув йилида аъло баҳолар, сиҳат-саломатлик, омад ва зафар тилади.
Изоҳ