Ҳужжатда Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги, мамлакатнинг шу давр мобайнида суверенитет, тараққиёт ва кенг кўламли ўзгаришлар йўлидан ўтгани таъкидланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг кўп аҳолига эга давлат экани, иқтисодиёти йиллик 5–6 фоиз атрофида ўсиб бораётгани ҳамда очиқ бозор ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга интилаётгани қайд этилган.
Прокламацияда Ўзбекистоннинг қадимий Ипак йўли марказида жойлашгани ва бугунги кунда 100 миллиондан ортиқ истеъмолчини қамраб олувчи минтақага стратегик дарвоза вазифасини бажараётганига урғу берилган.
Бу савдо, инвестиция, логистика, технология ва энергетика соҳаларида Сиэтл бизнес ҳамжамияти билан ҳамкорлик қилиш учун катта имконият сифатида баҳоланган.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг Сиэтлдаги Бош консуллиги фаолияти икки томон ўртасида одамлар, бизнес ва давлат идоралари даражасидаги узоқ муддатли алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланган.
Изоҳ