• 11 818 сўм
    -35.48
  • 13 788 сўм
    -81.7
  • 142 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 818 сўм
    -35.48
  • 13 788 сўм
    -81.7
  • 142 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:28

Тошкентда фарзандларини кўриш учун борган ота калтакланди — видео

35 ёшли эркак фарзандларини кўриш учун собиқ аёлини уйига борганида унинг акаси ва отаси куёвни калтаклашди.

196
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар томонидан бир фуқарога тан жароҳати етказилаётганлиги акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ҳолатга аниқлик киритди

Маълум қилинишича, 9 август куни 1991 йилда туғилган Б.Р. фарзандларини кўриш учун собиқ турмуш ўртоғи — 1997 йилда туғилган Д.Қ.нинг Сергели туманидаги уйига борган.

Шу вақтда у собиқ турмуш ўртоғининг оила аъзолари билан жанжаллашган. Натижада 1965 йилда туғилган М.Қ. ва 1992 йилда туғилган Э.Қ. Б.Р.ни уриб, унга тан жароҳати етказган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

196
0

Изоҳ