• 11 801 сўм
    -22.46
  • 13 738 сўм
    -59.25
  • 137 сўм
    -3.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 801 сўм
    -22.46
  • 13 738 сўм
    -59.25
  • 137 сўм
    -3.01
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 20:11

Шавкат Мирзиёев Непалдаги ҳалокатли сув тошқини муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Непалнинг Тибет билан чегарасида юз берган кучли сел ва сув тошқини оқибатида юзлаб инсонлар ҳалок бўлди, мингдан ортиқ киши бедарак йўқолди. Табиий офатдан сўнг қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

90
0
AFP

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Непалнинг Тибет билан чегара ҳудудида юз берган кучли сув тошқини оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани, жароҳатлангани ва катта талафот етказилгани муносабати билан Непал Президенти Рам Чандра Пауделга ҳамдардлик йўллади.

26 август куни Непалнинг Хитойга қарашли Тибет ҳудуди билан чегарасида кучли сел ва сув тошқини содир бўлди. Табиий офат, дастлабки маълумотларга кўра, музликнинг бир қисми ва тоғ жинсларининг қулаши оқибатида юзага келган. Муз ва тоғ жинслари Лхенде-Кхола дарёси ўзанини тўсиб қўйган, шундан сўнг катта ҳажмдаги сув, лой ва тошлар оқими пастга қараб ҳаракатланган.

Офат Непалнинг Расува ҳудуди ва Тибетдаги Гиронг округига жиддий зарар етказган. Сув оқими йўллар, кўприклар, уй-жойлар ва электр инфратузилмаси объектларини вайрон қилган. Гиронг порти орқали ўтувчи муҳим савдо ва сайёҳлик йўналиши ҳам зарар кўрган.

Непалда ҳалок бўлганлар сони 165 нафарга етган. Тибетда ҳам камида уч киши ҳалок бўлган. Икки ҳудудда қарийб 1,5 минг киши бедарак йўқолган бўлиб, уларнинг 800 дан ортиғи хорижликлардир. Қидирув-қутқарув ишларига 5 мингдан ортиқ ҳарбий ва полиция ходими жалб қилинган.

Дастлаб ҳодисага зилзила сабаб бўлгани тахмин қилинган эди. Кейинроқ АҚШ Геология хизмати сейсмик ҳодиса аслида музлик ва тоғ жинсларининг қулаши билан боғлиқ бўлганини маълум қилди.

Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилаб, жароҳатланганларнинг тез фурсатда соғайиб кетишини билдирди.

90
0

Изоҳ