• 11 824 сўм
    45.17
  • 13 797 сўм
    63.31
  • 140 сўм
    0.78
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 824 сўм
    45.17
  • 13 797 сўм
    63.31
  • 140 сўм
    0.78
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 11:53

Қорақалпоғистонда $5,1 млрдлик учта майнинг комплекси ва учта дата-марказ қурилади

Ҳудудда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш доирасида олтита йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Шунингдек, қиймати $3,3 млрд бўлган шамол электр станцияси қурилмоқда.

66
0
Иллюстрация

Қорақалпоғистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш доирасида учта майнинг комплекси ва учта маълумотларни қайта ишлаш маркази қурилмоқда. Лойиҳаларнинг умумий қиймати $5,11 млрдни ташкил этади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Орынбаев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, сўнгги 10 йилда ҳудудда тадбиркорлар сони 2,5 баробарга, хорижий инвестициялар ҳажми эса 500 баробарга ошган. Хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар сони тўрт баробар кўпайган.

Қорақалпоғистонда рақамлаштириш ва «яшил» иқтисодиёт соҳаларида бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Президент қарори билан ҳудуднинг бутун майдони майнинг фаолияти учун махсус зона сифатида белгиланган. Натижада учта майнинг комплекси ва учта маълумотларни қайта ишлаш марказини қуриш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, ACWA Power компанияси билан ҳамкорликда қиймати $3,3 млрд бўлган шамол электр станцияси қурилмоқда.

Аманбай Орынбаевнинг таъкидлашича, ўтган йили $170 млнлик «Нукус-1» лойиҳаси ишга туширилган. Айни тадбир доирасида эса қиймати $760 млн бўлган «Нукус-2» шамол электр станцияси ишга туширилмоқда.

Тадбир Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Президент иштирокида ўтказилди. Республика ҳудудларида умумий қиймати қарийб 50 трлн сўм бўлган 72 та йирик саноат ва хизмат кўрсатиш лойиҳаси ҳамда 91 та ижтимоий соҳа объекти фойдаланишга топширилди.

66
0

Изоҳ