• 11 818 сўм
    -35.48
  • 13 788 сўм
    -81.7
  • 142 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 818 сўм
    -35.48
  • 13 788 сўм
    -81.7
  • 142 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 21:10

Наманганда катерлар тўқнашувида икки киши ҳалок бўлди

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида «Сирдарё» дарёсида сайр учун ҳаракатланаётган катерлар тўқнашиб кетган. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлди.

105
0
ии/uznews.uz

Бугун ижтимоий тармоқларда дарёда сузиб юрган катерлар тўқнашиб кетгани акс этган видеолар тарқалди. Ҳолатга Наманган вилояти ФВБ муносабат билдирди.

Унга кўра, 2026 йил 23 август куни соат 19:55 да Тўрақўрғон тумани Гулқишлоқ МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи «Сирдарё» дарёсида катерлар тўқнашуви содир бўлган.

Маълум қилинишича, катерлар сайр учун ҳаракатланаётган бўлган.

Тўқнашув оқибатида бир киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бир фуқаро тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган, бироқ у ерда вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан масъул идоралар томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

105
0

Изоҳ