Сурхондарё вилояти Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят Ички ишлар бошқармасининг янги бошлиғи таништирилди.
Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур лавозимга подполковник Бахтиёр Иноқов тайинланган.
Янги раҳбар олдига жиноятчиликка қарши кураш самарадорлигини ошириш ва ҳар бир маҳаллада хавфсизликни таъминлаш вазифалари қўйилди. Шунингдек, аҳоли билан мулоқотни кучайтириш, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқиш ва аниқланган муаммоларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратиш топширилди.
Бахтиёр Иноқов бу лавозимда 2024 йил январидан буён Сурхондарё вилояти ИИБга раҳбарлик қилиб келган Тимур Исмоиловнинг ўрнини эгаллади.
Изоҳ