• 11 818 сўм
    -35.48
  • 13 788 сўм
    -81.7
  • 142 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 818 сўм
    -35.48
  • 13 788 сўм
    -81.7
  • 142 сўм
    -0.17
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 14:19

Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси вакиллари билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзолари Жейсон Смит, Грег Мерфи, Ронни Жексон ва Эдвард Кейсдан иборат делегацияни қабул қилди.

57
0
president.uz

Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш ҳамда парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар сиёсий мулоқотнинг юқори даражаси ва икки томонлама алоқалардаги ижобий динамикани қайд этди.

Шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йил бошидан буён икки давлат ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 20 фоизга ошган. Энергетика, муҳим минераллар, транспорт, қишлоқ хўжалиги, рақамли технологиялар ва саноат соҳаларида йирик лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган уч йиллик иқтисодий ҳамкорлик дастури изчил бажарилмоқда.

Учрашувда АҚШ Конгрессининг Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашдаги ўрни ҳам таъкидланди.

Томонлар Миссури, Шимолий Каролина, Техас ва Гавайи штатлари билан тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

Якунлари бўйича икки давлат ишбилармон доиралари делегацияларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

57
0

Изоҳ