• 11 857 сўм
    -33.83
  • 13 746 сўм
    -7.11
  • 139 сўм
    -2.51
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 857 сўм
    -33.83
  • 13 746 сўм
    -7.11
  • 139 сўм
    -2.51
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 12:28

Кредит олишда янги тизим: банклар мижоз учун рақобатлашади

"Кредит хизматлари ягона рақамли портали" ишга туширилди. У орқали тадбиркор битта ариза топширади, банклар эса мижоз учун рақобатлашади.

50
0
prezident.uz

Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар кўтарган масалалар асосида бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги ташаббусларни эълон қилди.

Қайд этилишича, банклар кредит портфелида кичик бизнес улуши 45 фоиздан 63 фоизгача ошган. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида кичик ва ўрта бизнесга 76,5 триллион сўм ресурс ажратилган.

Тадбиркорлар учун «Кредит хизматлари ягона рақамли портали» ҳам ишга туширилди. У орқали тадбиркор битта ариза топширади, банклар эса мижоз учун рақобатлашади. Бизнесни энди бошлаётганлар 5 миллиард сўмгача кредитни онлайн расмийлаштириши мумкин бўлади.

Эндиликда бизнеснинг ҳар бир босқичига мос яхлит экотизим яратилади. Хусусан, янги тадбиркорлар учун «Бизнес старт», ишлаб чиқаришни йўлга қўйганлар учун «Бизнес лифт», янги ўсиш босқичига ўтаётганлар учун эса «Бизнес юксалиш» дастурлари жорий этилади.

«Бизнес старт» дастури доирасида тадбиркорлар сунъий интеллект ёрдамида лойиҳа ишлаб чиқиш, кредит ҳужжатларини тайёрлаш ва ҳисобот юритишни ўрганади. Бу мақсадлар учун 100 миллиард сўм ажратилади. Шунингдек, тадбиркорларга тайёр бизнес-режа ва 200 миллион сўмгача гаровсиз кредит тақдим этилади.

«Бизнес лифт» ва «Бизнес юксалиш» дастурлари орқали фаолиятини йўлга қўйган ҳамда ўсиш босқичига ўтаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш механизмлари кенгайтирилади.

«Тадбиркорга кредит бериш эмас, уни биринчи қадамидан катта бизнесга айлангунича бошидан охиригача қўллаб-қувватлайдиган комплекс тизим яратамиз», — деди давлат раҳбари.

50
0

Изоҳ