• 11 857 сўм
    -33.83
  • 13 746 сўм
    -7.11
  • 139 сўм
    -2.51
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 857 сўм
    -33.83
  • 13 746 сўм
    -7.11
  • 139 сўм
    -2.51
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 12:27

Ўзбекистонда коррупцияга оид жиноятлар учун судланганлар реестри ишга туширилиши кутилмоқда

Коррупцияга оид жиноят содир этгани учун судланган шахсларнинг ягона реестрини юритишни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

74
0
uznews.uz

Реестрга киритилган шахслар учун давлат хизмати ва қатор лавозимларни эгаллаш ҳамда давлат харидларида иштирок этиш бўйича чекловлар жорий этилиши режалаштирилмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тайёрланган лойиҳага кўра, реестрга киритилган шахсларга реестрда бўлган давр мобайнида бир қатор чекловлар қўлланади.

Жумладан, улар:

— давлат хизматига қабул қилиниши ва давлат мукофотлари билан тақдирланиши;

— сайланадиган лавозимларга ҳамда алоҳида тартибда тайинланадиган лавозимларга номзод сифатида кўрсатилиши;

— давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари ва идоралараро коллегиал органлар аъзоси бўлиши;

— ўзи ташкил этган ёки устав фондидаги улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган тадбиркорлик субъектлари орқали давлат харидларида иштирок этиши ҳамда давлат-хусусий шериклик битимларида ижрочи сифатида қатнашиши;

— давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотлар ва давлат таълим муассасаларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритиши мумкин бўлмайди.

Шу билан бирга, шахснинг реестрга киритилгани унинг қариндошларининг ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлмайди.

Агар ходимнинг мазкур реестрга киритилгани аниқланса, бу ҳолат амалдаги Меҳнат кодексига мувофиқ иш берувчининг ташаббуси билан у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асос бўлиши мумкин.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси 2 сентябрга қадар давом этади.

Коррупционерлар реестрини ташкил этиш 2021 йил 6 июлдаги президент фармони билан назарда тутилган эди. Бироқ шундан бери реестр амалиётга жорий этилмаган.

2024 йил сентябрь ойида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов қонун лойиҳаси 2022 йил бошида ишлаб чиқилгани ва 2023 йилда бошқа вазирлик ҳамда идоралар билан келишилганини маълум қилган эди.

74
0

Изоҳ