Ўзбекистонда 2026/2027 ўқув йили учун олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовлари (мандат) натижалари эълон қилинди.
Абитуриентлар тест натижаларини тўрт усулдан бири орқали билиб олишлари мумкин.
1. my.uzbmb.uz сайти орқали
Текшириш учун сайтга кириб, абитуриент паспортининг серияси ва рақамини, шунингдек, унинг шахсий идентификация рақамини киритиш лозим.
2. mandat.uzbmb.uz сайти орқали
Натижани абитуриентнинг ID рақамини киритиш орқали текшириш мумкин.
3. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Телеграм-ботлари орқали
Маълумот олиш учун рўйхатдан ўтиш варақасида ёки рухсатномада кўрсатилган абитуриентнинг ID рақамини юбориш лозим.
Қуйидаги ботлар мавжуд:
4. Олий ўқув юртлари қайдномаси орқали
Тест синовлари натижалари қайдномалари олий таълим муассасаларига тақдим этилади.
Шундай қилиб, абитуриентлар танланган таълим йўналишига якуний танлов натижаларига кўра ўтган-ўтмаганликларини текширишлари мумкин.
Изоҳ