• 11 891 сўм
    -46.71
  • 13 753 сўм
    -15.82
  • 142 сўм
    0.07
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 891 сўм
    -46.71
  • 13 753 сўм
    -15.82
  • 142 сўм
    0.07
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 15:50

Урганчда $11 млнлик сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилди

Президент Шавкат Мирзиёев душанба куни Урганч туманидаги «Тилло домор» корхонасининг янги ишлаб чиқариш мажмуасида сутни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

60
0
prezident.uz

Корхонанинг умумий қиймати 11 млн доллар бўлиб, ишлаб чиқариш қуввати йилига 100 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради. Корхона Болгариядан келтирилган замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган.

Бу ерда 70 дан ортиқ турдаги сут маҳсулотлари, жумладан пишлоқ, қаймоқ, сметана, творог, қатиқ ва кефир ишлаб чиқарилади.

Хомашё ҳар куни 100 дан ортиқ фермер хўжалиги ва аҳолидан харид қилинади. Бу чорвачилик билан шуғулланувчи аҳоли учун барқарор маҳсулот сотиш бозорини яратишга хизмат қилмоқда.

Корхонада 120 та иш ўрни яратилган. Ишлаб чиқариш мажмуаси ҳудудига қуввати 100 киловатт бўлган қуёш панеллари ҳам ўрнатилган.

Келгусида яна 100 та иш ўрни яратиш, шунингдек, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар турини кенгайтириш режалаштирилган.

Давлат раҳбари маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш орқали қўшилган қиймати юқори маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, корхоналарни ресурслар билан барқарор таъминлаш ҳамда маҳсулот турлари ва ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

60
0

Изоҳ