Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузги ҳаво ҳарорати +37...+40 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида +41...+43 даражагача бўлади. Якшанба куни иссиқ бироз кучсизлашади, аммо ҳозирча унча сезиларли бўлмасада, лекин ҳарорат 2-3 даражага пасаяди. Ҳарорат асосан кечалари +21...+26 даража бўлади.
Шу кунларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат бугун кундузи республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда бугун ва дам олиш кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +23...+26 даража, кундуз кунлари бугун ва эртага +38...+40 даража, якшанба куни эса +36...+38 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 10-14 м/с гача кучайиши, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Изоҳ