• 11 938 сўм
    -10.69
  • 13 769 сўм
    -24.28
  • 142 сўм
    -2.53
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 938 сўм
    -10.69
  • 13 769 сўм
    -24.28
  • 142 сўм
    -2.53
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 10:39

Расман: Ўзбекистонда болага отасининг исмини фамилия сифатида беришга рухсат этилди

Ўзбекистонда болага фамилия танлаш бўйича янги тартиб жорий этилди. 13 август куни қабул қилинган қонун билан Оила кодексига тегишли ўзгартишлар киритилди.

96
0
uznews.uz

Унга кўра, энди болага отасининг ёки ота томондан, шунингдек она томондан бобосининг исмидан ҳосил қилинган фамилия берилиши мумкин.

Аввалги тартибда болага бевосита отасининг исмидан ҳосил қилинган фамилия бериш имконияти назарда тутилмаган.

Қонунни кўриб чиқиш жараёнида сенаторлар мазкур норма йўқлиги фуқароларнинг мурожаатларига сабаб бўлиб келганини таъкидлаган. Хусусан, болалар уйида тарбияланган ёки ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар шундай ҳолатларга дуч келган.

Айрим фуқаролар бундай вазиятларда фарзанди фамилияси бобосининг исмидан ҳосил қилинишини истамаслиги қайд этилган.

Янги тартиб ота-оналарга фарзандига фамилия танлашда миллий ва диний анъаналарни инобатга олган ҳолда кўпроқ имконият беради.

96
0

Изоҳ