Жапаровнинг айтишича, президентлик муддати 2027 йилда якунлангач, агар Ташиев тайёр бўлса, президентлик сайловида номзодини қўймасликни ва уни ўз ўрнига муносиб номзод сифатида кўришни ўйлаган.
«2027 йилда олти йиллик президентлик муддатим тугагач, агар Қамчи тайёр бўлса, сайловда қатнашмасликни ўйлагандим. Қамчи президент бўларди, мен эса дам олишга кетардим. Бу режамни унга бир йил олдин ўзим айтган эдим», — деди Жапаров.
Бироқ кейинчалик «75 мактуб» иши сабаб Ташиев Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилган.
Жапаров энди Ташиевни бошқа давлат лавозимига тайинлаш нияти йўқлигини ҳам таъкидлади.
Изоҳ