• 11 938 сўм
    -10.69
  • 13 769 сўм
    -24.28
  • 142 сўм
    -2.53
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 938 сўм
    -10.69
  • 13 769 сўм
    -24.28
  • 142 сўм
    -2.53
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 20:07

Тошкентда собиқ сил касалликлари диспансеридаги ноёб мозаикалар бино бузилиши сабаб кўчирилади

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги собиқ сил касалликлари диспансери биноси деворларида сақланиб қолган ноёб мозаикалар демонтаж қилиниб, хавфсиз жойга кўчирилади.

62
0
gov.uz/ru/madaniymeros

Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 1972 йилда қурилган собиқ диспансер биносининг ташқи деворларида тарихий ва бадиий аҳамиятга эга мозаик композициялар сақланиб қолган.

Бино демонтаж қилиниши режалаштирилгани муносабати билан мозаикаларни эҳтиёткорлик билан ечиб олиш ва бошқа ҳудудга кўчириш ишлари ташкил этилган.

Агентлик маълумотига кўра, мозаикалар Моддий маданий мероснинг кўчмас объектлари миллий рўйхатига киритиш учун номзод объект сифатида кўриб чиқилмоқда.

Композициялар XX асрнинг иккинчи ярмига оид монументал санъат намуналари ҳисобланади. Улар турли рангдаги смальта ва бошқа мозаика элементларидан ишланган бўлиб, сюжетларда инсон, табиат, меҳнат, бунёдкорлик, илм-фан ва тинчлик мавзулари акс этган.

Маданий мерос агентлиги таъкидлашича, мозаикаларни кўчириш орқали бино демонтажи жараёнида уларнинг тарихий ва бадиий қийматини сақлаб қолиш кўзда тутилган.

62
0

Изоҳ